Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:16 / 09.01.2016
3699
1 дақиқада ўқилади
Хитойда 58 кишининг ўлимига сабаб бўлган кўчки юзасидан ҳибсга олинганлар сони 16 кишига етди
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри полицияси декабрь ойида содир бўлган ер силжиши билан боғлиқ иш доирасида яна беш кишини қўлга олди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.
Шу тариқа, масъулиятсизлик ва бепарволикда айбланиб ҳибсга олинганлар сони 16 кишига етди. Ер кўчиши 20 декабрь куни содир бўлган эди.
30та бино тупроқ остида қолиб кетди, айни пайтга қадар 58 кишининг жасади топилди. Кейинчалик фожиа ноқонуний чиқиндихона юритилиши туфайли келиб чиққани аниқланди.