Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:01 / 09.01.2016
5557
1 дақиқада ўқилади
Япония ТИВ Россия ва Хитойни КХДРга қарши санкциялар жорий қилишга кўндирмоқчи
Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида россиялик ва хитойлик ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга КХДРга қарши санкциялар жорий этиш заруратини тушунтиради. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Мен телефон орқали Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари билан гаплашишни режалаштирмоқдаман, аммо бу кейинги ҳафта бошида бўлади”, - деди вазир.
Унинг сўзларига қараганда, Шимолий Кореяни тинчлик йўлига бошлаш учун қатъий чоралар кўриш керак.