Жамият | 17:34 / 09.01.2016
5400
1 дақиқада ўқилади

Зоҳиршоҳ Жўраев видеоклипи премьерасини ресторанда ўтказади

Жўраевлар сулоласининг кенжа вакили Зоҳиршоҳ янги қўшиғига ишланган клип тақдимоти яқин кунларда ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Рус тилида куйланган “Мама” номли қўшиқ машҳур шоир Расул Ҳамзатовнинг шеърига куйлангани таъкидланмоқда.

“Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатовнинг она мадҳида ёзган шеърлари бутун дунёда севиб ўқилади, дилбар қўшиқларга айланади, - дейилади хабарномада. – “Мама” шеъри ҳар буюк шоир қаламига мансуб. Отам бундан 30 йил аввал уни мусиқага солиб, маромига етказиб ижро этган эдилар. Мен бу қўшиқни куйлашни болалигимдан истардим... Янги йил аввалида мазкур таронага клип олишга ҳам улгурдик”.

Клип тақдимоти 14 январь куни “Сарбон” ресторанида ўтказилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш