Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:30 / 10.01.2016
4279
1 дақиқада ўқилади
2015 йил августидан буён Туркия жануби-шарқида 162 тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди
2015 йилнинг 16 августидан буён Туркия жануби-шарқида 162 тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия инсон ҳуқуқлари жамғармаси хабар берди.
Кўрсатилган санадан буён Диёрбакр, Ширноқ, Мардин, Хаккари вилоятларининг 19 элчасида 58 марта фавқулодда вазият эълон қилинган.
“Бу жараёнда одамларнинг фундаментал бўлган яшаш ҳуқуқи бузилган ва, биздаги маълумотларга қараганда, 162 тинч аҳоли вакилининг, шу жумладан, 29 аёл, 32 бола ва 60 ёшдан катта 24 кишининг ўлимига олиб келган”, - дейилади ҳисоботда.