Фан-техника | 00:18 / 10.01.2016
21059
4 дақиқада ўқилади

2015 йилнинг энг яхши ихтиролари

Ушбу йилда ҳаётимизни енгиллаштирадиган кўплаб ихтиролар қилинди. Сайтимиз улар орасидан энг қизиқарлиларини танлаб олди.

Хавфсиз юк машинаси

Фантастика дейсизми? “Samsung” эса бу технологияни Аргентинада оммавий равишда йўлга қўймоқда. Буларнинг бари юк машиналарининг ҳалокатга учрашларининг олдини олиш учун қилинмоқда.

 

Ховерборд

Ярим сегвей, ярим скейтборд. Танани назорат қилиш орқали бошқарилади. Унинг устида турли трюкларни бажариш ва ҳатто рақсга тушиш ҳам мумкин.

 

Виртуал воқелик симулятори

“Google Glass” кўзойнакларидан фарқли равишда, “Microsoft” компанияси тўлақонли виртуал воқелик симулятори — “Microsoft HoloLens”ни таклиф этмоқда. НАСА ушбу қурилмадан Марс юзасини моделлаштиришда фойдаланмоқда.

 

Овқат пиширишни ўргатадиган това

Энди това қизидими-йўқми, овқатни аралаштирадиган вақт бўлдими, овқат пишдими деб ўйланишга ҳожат йўқ. Бу това стейкни қачон ағдариш керак, қачон тайёр бўлишини айтиб туради.

 

Сувни тозалайдиган китоб

Бу китобнинг саҳифалари — 99 фоиз зарарли бактерияларни тутиб қоладиган фильтрлардир. Ундан қандай фойдаланиш эса китоб саҳифаларида ёзилган.

 

Қувват бағишловчи макарон

Бу пастадаги оқсил миқдори одатдагидан икки баравар, клетчатка эса тўрт баравар кўп, углевод миқдори эса жуда кам.

 

Океан учун чангюткич

Ахлатни тўр билан тутиш қимматга тушадиган оғир меҳнат. Мазкур лойиҳа муаллифлари узунлиги 100 километрли тўсиқ ёрдамида ахлатни тутишмоқчи.

 

Болаларни дастурлашга ўргатадиган тўп

Дастурловчиларга бўлган талаб тобора ошиб бормоқда, шунинг учун “Made by Many” компанияси болаларга ёшлигидан дастурлашни ўргатишни таклиф қилмоқда. “Hackaball” — мобил илова билан синхронлашади ва болаларга дастурлашни ўргатади.

 

Ҳаво ифлосланганлигини аниқлайдиган детектор

У атрофдаги ҳаво таркибини аниқлайди. Унинг ёрдамида аллергия чақирувчи турли чанглардан қочиш мумкин.

 

Ичида гидромассажли ваннаси бўлган ҳалинчак

“Hydro Hammock” деб номланган бу ихтиро дала-ҳовлиси борлар учун керакли буюм.

 

Уйни қулфлайдиган қурилма

Уйи эшигини қулфлаган-қулфламаганлигини унутиб қўядиганлар учун ажойиб ихтиро. Қурилмани телефон билан синхронизация қилгач, сиз уйингиз эшиги қулфланганми-йўқми аниқ биласиз, уйингизга ким келиб-кетаётганидан ҳам хабардор бўлиб турасиз.

 

Ақлли қулоқлар

Бу девайс смартфонга ўрнатилган илова ёрдамида атрофдаги ёқимсиз товушларни эшитмаслик имконини беради. Масалан, нарироқда чинқириб йиғлаётган боланинг йиғиси ёки ишлаётган машинанинг шовқинли товушини йўқ қилиш мумкин.

 

Ҳуррак отишга қарши мослама

Бу қурилма ҳуррак отиш бошланиши билан ишга тушади. У ёстиқ остига ўрнатилган ускунани кўтаради. Ёстиқ кўтарилиши натижасида бошнинг ҳолати ўзгаради ва натижада бурун-томоқ мускуллари қисқаради. Ҳуррак отиш эса тўхтайди.

 

Гўдаклар учун биобилагузук

Бу қурилма гўдакнинг юрак уриши, тана ҳарорати ва саломатлигига оид бошқа маълумотларни смартфондаги илова орқали ота-онага етказади. У бола қачон уйғонишини ҳам айта олади.

 

Гитара учун электрон оркестр

Гитарангизга “ACPAD” панелини уласангиз кифоя, юзлаб мусиқа асбоблари сизга жўр бўлади.

 

Ўсимлик билан бирга ўсадиган тувак

“Ayaskan” студияси яратган бу тувак ўсимлик билан бирга ўсади.

 

Суҳбатлашиш мумкин бўлган ўйинчоқ

Фақат сўзларни қайтарадиган бошқа ўйинчолардан фарқли ўлароқ, бу динозавр болалар билан суҳбатлаша олади. У савол беради, болаларнинг саволларига жавоб қайтаради.

Манба: Xabardor.uz