Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:11 / 10.01.2016
5483
1 дақиқада ўқилади
БАА Араб давлатлари лигасини Эронга нисбатан ягона позиция ишлаб чиқишга чақирди
БАА Эрон араб давлатларининг ишларига аралашаётганига кескин норозилик билдириб, Араб давлатлари лигасининг барча аъзоларини унга нисбатан ягона позицияда туришга чақирди. Бу ҳақда лига ташқи ишлар вазирлари учрашувида БАА вакили Абдулла бин Зайд ал-Наҳайён баёнот берди.
“Саудия Арабистонининг дипломатик миссияга уюштирилган ҳужумни кескин қоралаймиз ва Эроннинг Саудия Арабистони ишларига аралашиш сиёсатини рад қиламиз, - дейилади баёнотда. – Барча араб давлатларини бу масалада ягона позиция эгаллашга чақирамиз”.