Жаҳон | 09:35 / 10.01.2016
5493
1 дақиқада ўқилади

Германия полициясига зўравонликлардан 380 аёл шикоят қилди

Кёльн шаҳрида Янги йил кечаси муҳожирлар томонидан аёлларга уюштирилган ҳужумлар юзасидан полицияга келиб тушган шикоятлар сони 379тага етди. Бу ҳақда маҳаллий полиция матбуот хизмати хабар қилди. Бир кун илгари ОАВда 200 сони келтирилган эди.

Жиноятларнинг 40 фоизи жинсий зўравонлик билан боғлиқдир.
Маълумки, мингга яқин ёш йигитлар, асосан, муҳожирлар, марказий майдон ва вокзал яқинида тўпланиб, тўполон кўтарган, сўнг майда гуруҳларга бўлиниб, асосан аёлларга ҳужум қилган.

Шунга ўхшаш воқеалар бошқа шаҳарларда ҳам содир бўлгани хабар қилинди. Шу билан бирга, блогерлар мазкур мавзу бўйича матбуотда келтирилаётган хабарларнинг аксарияти тўқима, расмлар эса сохта эканлигига эътибор қаратмоқда.