Жаҳон | 21:52 / 10.01.2016
7456
1 дақиқада ўқилади

Ироқ махсус полициянинг имкониятларини намойиш этиб берди

Ироқда Полиция куни муносабати билан намойиш ўтказилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди.

2004 йилнинг 10 январь куни Ироқ ҳукумати махсус полиция кучларини шакллантирган эди. Дастлаб бу қўшин 5 минг жангчидан иборат бўлиб, 3 отрядга бўлинарди: коммандос, жамоат тартибини сақлаш бригадалари ва механизациялашган бригадалар.

Кейинчалик булар ҳарбий қисмларга айлантирилиб, Ироқ армияси таркибига қўшиб олинди.