Жамият | 20:17 / 10.01.2016
3845
1 дақиқада ўқилади

Ж. Ж. Абрамс янги “Юлдузли жанглар”нинг танқидчиларига жавоб берди

“Юлдузли жанглар: кучнинг уйғониши” блокбастерининг режиссёри Жеффри Жейкоб Адамс янги фильмни танқид остига олган журналист ва таҳлилчиларга жавоб берди. The Hollywood Reporter нашрининг эслатиб ўтишича, кинотанқидчилар картинанинг плагиатга тўлалигини эътироф этмоқда.

“Бизни ҳамма нарсани эски фильмлардан ўғирлашда айблаётганларни тушунаман, - деди киноижодкор. – Аммо менинг асосий ишим янги персонажларни баёнга олиб кириш, янги сюжетни барчага маълум тарих асосида айтиб бериш эди, яъни олдинга юриш учун олдинга қадам ташлашим керак эди”.

Абрамс танқидлар бўлишини билганини, аммо уларнинг сони бу қадар кўп бўлишини кутмаганини тан олди.

Шунга қарамай, картина прокатда улкан муваффақият қозонди: у шу пайтгача 1.6 млрд доллар тўплади.