Жаҳон | 19:50 / 10.01.2016
5176
2 дақиқада ўқилади

Les Echos: нефть нархининг тушиши Саудияга зиён келтиради

Нефть нархининг тушиб кетиши Саудия Арабистони ғазнасини бўшатмоқда, негаки мамлакат кўплаб ҳарбий операцияларга бош суқиб қўйган, аҳолисига эса улкан ижтимоий ёрдам кўрсатилади, деб ҳисоблайди Les Echos колумнисти.

“Қора олтин нархи йигирма йил ичида энг паст даражада турган бир пайтда ўн кун муқаддам Саудия Арабистонида ёқилғи нархи 50 фоизга ошди. Риёдда бошқа чора йўқ эди. Унинг ғазнаси нефть нархининг тушиши туфайли тез бўшамоқда”, - дейилади материалда.

Ёқилғи субсидиясини туширган Саудия эндиликда бу ишни сув ва электр қувватига нисбатан ҳам қилмоқчи, шунингдек, зарур бўлмаган айрим қурилишлар тўхтатилиши мумкин. Бу эса, журналистнинг фикрича, бойликка ўрганиб қолган давлат учун оғир қурбонликдир.

2016 йилда бюджет камомади ЯИМнинг 19 фоизини ёки 87 млрд долларни ташкил қилиши кутилмоқда. Аммо ижтимоий ёрдамни тўхтатишнинг имкони йўқ. Саудияда 30га кирмаган одамлар ҳеч нарса билан банд бўлмай, радикал оқимларга тез берилиб кетади. 30га етмаганлар мамлакатнинг 27 млн кишилик аҳолисининг учдан икки қисмини ташкил қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш