Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж марказида январь терактларининг бир йиллиги муносабати билан минглаб одамлар тўпланди
Парижнинг Республика майдонида 2015 йилда Францияда содир бўлган терактларини ёдги олиш ниятида минглаб одамлар тўпланди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Акцияда президент Франсуа Олланд, бош вазир Мануэль Вальс, ички ишлар вазири Бернар Казнев, Париж ҳокими Анн Идальголар иштирок этди.
Давлат раҳбари майдонда хотира тахтачасини очиб берди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: “Париж, Монруж ва Сен-Денида 2015 йилнинг январь ва ноябрь ойларида содир бўлган терактлар қурбонлари хотирасига”.
Париж ҳокими тўпланганларни шу бугун кечки пайтда ўтадиган яна бир хотира акциясида иштирок этишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 2 январь ойида Charlie Hebdo журнали таҳририятига бостириб кирган икки террорчи журнал ходимларини ўққа тутиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган эди. 7 январь куни Париж четида, Монруж шаҳарчасида номаълум шахс полиция ва махсус хизматлар ходимларини отиб ўлдирди. Полиция ходимаси бўлган аёл ҳалок бўлди. Эртаси куни журнал таҳририятига ҳужум уюштирган икки террорчи Даммартен-ан-Гоэль деган жойдаги типографияда бир кишини асирга олишди. Ўша пайтнинг ўзида Монружда теракт уюштирган эркак Париждаги яҳудий дўконига бостириб кириб, ўт очди 4 кишини ўлдирди.
23 ноябрь куни Парижнинг етти жойида қарийб бир пайтда содир этилган терактлар оқибатида 100дан ортиқ одам ҳалок бўлди.