Жаҳон | 01:04 / 10.01.2016
5431
1 дақиқада ўқилади

Сильвио Берлускони сиёсатга қайтишга қарор қилди

Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Forza Italia партиясини қайта тиклашга ваъда берди, дея ёзмоқда The Guardian Италия ОАВ манба сифатида кўрсатган ҳолда. “Бу демократиянинг ривожланишига йўл қўймаётган режимга қарши кураш бўлади”, - дея Берлускони маълум қилган.

У Forza Italia парламентда 20 фоиздан ортиққа эга бўлишини режалаштираётганини айтган.
2013 йилнинг октябрь ойида Миландаги суд собиқ бош вазир Сильвио Берлусконига икки йил давомида давлат лавозимларини эгаллашни тақиқлаб қўйган. Бир ойдан сўнг Берлускони сенатор мавқеидан озод этилгач, суд қарори кучга кирган.