Жаҳон | 18:51 / 10.01.2016
2765
1 дақиқада ўқилади

Япония ядровий синовлар билан боғлиқ равишда КХДРга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин

Расмий Токио 6 январь водород бомбаси синовларини ўтказганини иддао қилаётган Шимолий Кореяга пул ўтказмаларини чеклаш, шунингдек, гуманитар ёрдамни тўхтатиш, Япония портларини Шимолий Корея кемалари учун ёпиб қўйиш сингари санкциялар устида бош қотирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Синдзо Абэ баёнот берди, деб ёзади РИА новости.
КХДРнинг водород бомбаси синовдан ўтказилгани ҳақидаги баёноти бутун дунёда катта ваҳимага сабаб бўлди. АҚШ Жанубий Кореядаги кучларини мустаҳкамлаш устида иш бошлаб юборди, ҳаттоки бу ерга атом авиаташувчиси олиб келиниши мумкинлиги айтилмоқда. Япония ҳам ўз томонидан Шимолий Кореянинг ядровий таҳдидига иқтисодий санкциялар билан жавоб беришни кўзламоқда.
Kyodo агентлигининг маълум қилишича, Синдзо Абэ Ямагучи префектурасида берган баёнотида “КХДРга қатъий жавоб берилиши”ни ишонтириб айтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш