Жаҳон | 00:38 / 10.01.2016
18360
1 дақиқада ўқилади

Японияда темир йўл биргина ўқувчи қиз учун ишлайди

Хитой ОАВ маълумот беришича, Япониянинг Хоккайдо оролидаги Ками-Сиратаки темир йўл станцияси ягона йўловчи учун ишламоқда.

Уч йил аввал Япония темир йўли у қадар машҳур бўлмаган ва узоқ йўналиш бўйлаб ҳаракатни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган эди. Бироқ Ками-Сиратаки станциясида ўқувчи қиз яшаши ҳақида билганликларидан сўнг темир йўлчилар ҳаракатни қисман тиклашга қарор қилдилар.

Мазкур станцияда поездлар кун давомида икки маротаба турли вақтлар – қизчанинг дарсларига боғлиқ равишда тўхтайди.

2016 йилнниг март ойида қизча мактабни тамомлайди. Ана шундай кейин мазкур йўл бўйлаб ҳаракат батамом тўхтатилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш