Жаҳон | 08:31 / 11.01.2016
6070
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда ИШИДнинг 50 нафар жангариси ўлдирилди

Афғонистон армияси мамлакат шарқида ўтказилган амалиётлар натижасида ИШИД аъзолари бўлган 50 нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда Mehr агентлиги хабар тарқатган.

Жангарилар Нангарҳар вилоятида ўтказилган рейд натижасида ўлдирилган. Покистон билан чегарадаги бу ҳудудда 1 кун давомида ҳужум амалга оширилган.

Бу ҳудудда америкаликлар (дронлар воситасида) ва толибонлар ҳам ИШИДга қарши кураш олиб бормоқда.