Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:42 / 11.01.2016
4412
1 дақиқада ўқилади
Афғонистондаги мактаб ўққа тутилиши оқибатида 3 нафар бола ҳалок бўлди
Афғонистон шарқидаги Хост вилояти мактабларидан бирига номаълум шахслар томонидан ҳужум қилиниши оқибатида 3 нафар бола ҳалок бўлган, яна 8 нафари жароҳатланган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Афғонистон таълим вазирлигида маълум қилинишича, бу воқеа юзасидан ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Кузатувчиларнинг бу воқеанинг Покистонда афғон ҳукумати вакиллари ва “Толибон” ҳаракати вакиллари ўртасида бўлиб ўтаётган музокаралар вақтига тўғри келганига эътибор қаратишган.