Жаҳон | 20:01 / 11.01.2016
3801
1 дақиқада ўқилади

АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ва Ироқда жангариларга қарши 25та ҳаво зарбаси йўллади

10 январь куни АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари Сурия ва Ироқ ҳудудидаги ИШИД позицияларига 25 марта ҳаво зарбасини амалга оширди. Бу ҳақда ҳарбий манбаларга таяниб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, Суриядаги 6та шаҳар бўйлаб 14та нуқтага бомба ташланган. Бу зарбалар натижасида жангариларнинг 3та базаси яксон қилиниб, ҳарбий техникалар йўқ қилинган. Яна 11та зарба Ироқ ҳудудида амалга оширилган ҳамда жангариларнинг автомобиллари ва бошқа транспорт воситалари ишдан чиқарилган.