Жаҳон | 00:12 / 11.01.2016
4096
2 дақиқада ўқилади

Араб давлатлари лигаси Эрондаги Саудия дипломатик ваколатхоналарига ҳужумни қораламоқда

Араб давлатлари лигаси (АДЛ) Эронда Саудия Арабистонининг дипломатик ваколатхоналарига уюштирилган хужумни қораламоқда. Бу ҳақида АДЛ ТИВ Кенгашининг ар-Риёд ва Теҳрон ўртасидаги инқирозга бағишланган шошилинч йиғилиши якуний ҳисоботида маълум қилинган.

“АДЛ Саудия Арабистонига ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни сақлаш борасида тўлақонли ҳимоя кўрсатади ва унинг дипломатик ваколатхоналарига уюштирилган ҳужумларни қоралайди” – дея маълум қилган Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ТИВ раҳбари шайх Абдулла бин Заид ал-Нахайян якуний матбуот конференцияда.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлари Эрон томонидан йўл қўйилган қоидабузарликларни БМТ га тақдим этиш учун БАА, Миср ва Қувайт таркибида ишчи гуруҳ ташкил этишга чақирмоқдалар.

У яна “Теҳрон томонидан амалга оширилган ҳаракатлар халқаро ҳуқуқни тўғридан-тўғри бузиш” дея ҳисоблашини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони ТИВ қироллик Эрон билан дипломатик алоқларни узишини эълон қилган. 3 январь куни эронлик норози кишилар Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилишган.