Жаҳон | 19:46 / 11.01.2016
6620
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия самолётлари ИШИДга илк марта Brimstone ракеталари воситасида зарба йўллади

Буюк Британиянинг RAF русумли қирувчи самолётлари ИШИД позицияларига илк марта Brimstone воситасида ҳаво зарбаларини амалга оширди. Бу ҳақда британияликлар бош вазири Дэвид Кэмероннинг матбуот хизматига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, ҳарбий самолётлар Brimstone русумидаги "ҳаво-ер" ракеталарини йўллашган.

Бундан олдинроқ мамлакат мудофаа вазири Майкл Фэллон Сурияда ИШИД марраларига ҳаво зарбалари берилиши кучайтирилиши ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 2 декабрида мамлакат парламенти ИШИД марраларига зарба берилишини маъқуллади. Овоз бериш чоғида бош вазир Дэвид Кэмероннинг ушбу масаладаги таклифини вакиллар палатасининг 397 нафар депутати ёқлаб, 223 нафар депутат эса қарши чиққанди. Овоз бериш якунланганидан сўнг икки соат ўтиб, Кипрдаги Акротири авиабазасидан иккита Tornado қирувчи самолёти Сурияга парвоз қилди.

Янги йил бошида Кэмерон Буюк Британия 2016 йилда ИШИД ғоясини тарқатувчиларга қарши курашиши ҳақида маълум қилганди.