Жаҳон | 07:25 / 11.01.2016
2734
1 дақиқада ўқилади

«Чегарасиз врачлар»: Ямандаги клиникага берилган авиазарба натижасида 4 киши ҳалок бўлди

«Чегарасиз врачлар» ташкилоти Ямандаги клиникада содир бўлган отишмада 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Яна ўн киши ракетанинг бинога тушиши оқибатида яраланган. Авиазарба 10 январь куни тонгда Разих тумани Саада провинцисида уюштирилган.

Яраланганлар орасида MSF’нинг уч нафар ходими бор, улардан икки нафари оғир ҳолатда қолмоқда.

Қайд этилишича, қурбонлар сони ортиб боради, чунки харобалар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин.

Зарба ким томонидан йўллангани тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

Аввалроқ Яманнинг Саада провинцияси “Чегарасиз врачлар” ташкилоти клиникасига берилган авиазарба қурбонлари уч кишидан иборат экани маълум қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш