Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ТИВ: Биз ҳозирча Ар-Риёд билан алоқаларни узмадик, аммо сабрнинг ҳам чегараси бор
Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узган бўлсада, аммо Эрон ҳали бунга жавоб қайтаргани йўқ. Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф New York Timesга йўллаган хатида "Эроннинг сабри чегарасиз эмаслиги" ҳақида ёзган.
Расмий Теҳрон Саудия Арабистонида шиа хатиби қатл этилишини кескин қоралашда давом этган.
Мамлакатда мазкур масалада намойишлар бўлиб ўтиб, Саудиянинг элчихонаси ва консуллиги биносига ҳужумлар уюштирилган эди. Айнан шу ҳодиса Ар-Риёднинг Теҳрон билан алоқаларни узишига олиб келганди.
Эрон ТИВ раҳбарининг қайд этишича, унинг ўзи ва Ҳасан Руҳоний президентлик муддатининг дастлабки кунларидан бошлаб Ар-Риёдга ўзаро муносабатларни яхшилаш борасида мулоқотлар таклиф этган, аммо Саудия бу борадаги чақириқларга жавоб бермай келган.