Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:11 / 11.01.2016
2226
1 дақиқада ўқилади
Германиянинг «Шальке» клуби аъзоси Россиянинг «Кубань» клуби сафига ўтади
Германиянинг «Шальке» клуби ҳимоячиси Фелипе Сантана яқин вақтлар ичида Россиянинг «Кубань» клуби сафига қўшилиши кутилмоқда.
«Спорт-Экспресс» нашри берган хабарга кўра, 29 ёшли бразилиялик футболчи «Кубань»да тиббий кўрикдан ўтишга улгурган. Бироқ ҳозирча шартнома имзолангани йўқ. Клуб раҳбарияти билан учрашувда томонлар шартноманинг молиявий тарафларини келишиб олишганидан кейин шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Сантана жорий мавсумда гельзенкирхенликлар сафида бирорта учрашувда ҳам майдонга тушмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш