Ўзбекистон | 19:46 / 11.01.2016
5492
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда “Миллий тикланиш” партияси ҳарбий хизматчиларга совғалар улашди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Жиззах туман партия ташкилоти Жиззах вилоят Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят автомобиль мактаби МК ва ХТБ ташкилоти билан ҳамкорликда «Ватан ҳимоячилари-миллат ғурури» мавзусида байрам тадбирини ўтказди.

Унда “Миллий тикланиш” партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия Қўмитаси, Жиззах туман партия ташкилоти Кенгаши ходимлари, Жиззах вилоят Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Жиззах вилоят автомобиль мактаби МК ва ХТБ ташкилоти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни туман партия ташкилоти Кенгашининг етакчи мутахассиси Дамира Ҳайитова олиб борди.
Дастлаб, ЎзМТДП Жиззах туман партия ташкилоти Кенгаши раиси Ўрал Сатторов йиғилганларга партиянинг мақсад ва вазифалари хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Шундан сўнг, ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ОАВ йўналиши бўйича етакчи мутахассис Акмал Бинокулов барчани байрам билан табриклаб, иштирокчиларга маъруза ўқиди.

Шунингдек, тадбирда Жиззах вилоят Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят автомобиль мактаби МК ва ХТБ ташкилотининг ходим ҳамда ўқувчилари ҳам сўзга чиқиб, Ватан ҳимояси нақадар масъулиятли бурч экани тўғрисида фикр юритишди.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчиларнинг бир гуруҳига ЎзМТДП Жиззах туман партия ташкилоти Кенгаши томонидан таъсис этилган совғалар берилди.