Жаҳон | 11:35 / 11.01.2016
8805
2 дақиқада ўқилади

КХДР Жанубий Кореяга АҚШнинг атом бомбаси ташувчининг жойлаштирилишига ядровий жавоб билан таҳдид қилмоқда

Шимолий Корея Жанубий Кореяга қанотли ракеталари ва ядровий каллаклари бўлган В-52 стратегик бомбардимончи самолётини жойлаштираётгани муносабати билан АҚШга ядровий жавоб билан таҳдид солмоқда.

КХДРнинг “Нодон синмун” марказий газетаси эса АҚШнинг Кореяга қаратилган сиёсати муҳокама қилинган “Атомга атом билан, бу бизнинг жавоб” сарлавҳали мақола чоп этилди.

“Ҳозирда АҚШ вазиятни уруш ёқасига келтириб, Жанубий Кореяга ядровий стратегик бомбардимончисини жойлаштириш ҳақида сўзламоқда”, - тасдиқлайди газета. Унинг келтиришича, Америка “нарсаларга реал қараши” ва “Корея билан тарихий қарама-қаршиликлардан хулоса чиқариши лозим”. “Бахтимизга Корея-Америка конфрантацияси (қарама-қаршилиги)да биз ғолиб чиққанмиз”, - дея ёзмоқда “Нодон синмун”.

6 январь куни КХДР АҚШ томонидан уюштириладиган таҳдидлардан ҳимояланиш мақсадида водород бомбаси синовини ўтказганини маълум қилган эди. Бунга жавобан америкаликлар Жанубий Кореяга стратегик қуролларни жойлаштиришни бошлади.

Якшанба куни у ерга Тинч океанидаги Гуам оролида жойлашган Америка базасидан ядровий каллакка эга қанотли ракеталари бўлган В-52 бомбардимончиси етиб келди. Шунингдек, Жанубий Кореяга Японияда турган "Рональд Рейган" атом авианосецини жўнатиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш