Фан-техника | 18:39 / 11.01.2016
6308
1 дақиқада ўқилади

Mercedes автомобилнинг 130 йиллигига бағишлаб S63 AMG махсус кабриолетини ишлаб чиқарди

Mercedes-Benz компанияси S 63 AMG кабриолетининг 130 ададдаги чекланган нусхасини чиқаради. Ўзига хос интерьер билан ишланган мазкур машина автомобиль кашф қилинишининг 130 йиллиги муносабати билан чиқарилмоқда.

Кабриолет кузови кумушранг оттенкаларда, томи тўқ қизил рангда, 20 дюймли ғилдирак дисклари қизил тормоз суппортларига эга. Интерьернинг терили деталлари ҳам шу рангда.

Бундан ташқари, Mercedes-AMG S63 салонида Edition 130 номли рақамлаш тизими қўлланилган. Фотографияларда кўрсатилган кабриолетда биринчи рақам кўрсатилган.

Двигатель ўзгаришларга учрамади: капот остида 5.5 л ли 585 от кучига эга V8 битурбомотори жойлашган. 9 диапазонли ўтказмалар қутиси билан уйғунликда у машина тезлигини 3.9 секундда 100 км/соатга олиб чиқади.

Янги машина Германияда шу йилнинг апрелидан сотила бошлайди. Ўзига хос кабриолет нархи 226 457 еврони ташкил қилиб, бу оддий S63 Cabriolet’дан 39 минг еврога қимматроқдир.