Жаҳон | 07:15 / 11.01.2016
6427
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: икки киши ядро синови бўлиб ўтадиган кунда КХДРдан қочиб кетган

30 ёшлар атрофида бўлган эркак ва аёл Амноккан дарёси орқали Хитойга қочиб кетишди, дея хабар бермоқда ОАВ.

Улар олдин таниш бўлишмаган. Ҳозирги вақтда улар Хитойда яширинган.

Рёнхап агентлиги берган маълумотларга кўра, 6 январь – шимолий кореялик ҳарбийлар томонидан тўртинчи ядро синови ўтказиладиган кунда КХДР аҳолиси бўлган икки киши Амноккан дарёси орқали мамлакатдан қочиб кетган.

Қочиб кетганлар тўғрисида шуниси маълумки, улар олдин таниш бўлишмаган, бироқ бир вақтда қочиб кетишга қарор қилганлар. Айтиш жоизки, уларнинг оилаларида Шимолий Кореядан қочиб кетиш ҳолатлари олдин ҳам бўлган.

Сеулда нашр этилган маълумотларга қараганда, шимолий кореяликларнинг Жанубий Кореяга қочиб кетиши ҳолатлари амалдаги КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг тўрт йил муқаддам ҳукуматга келишидан кейин икки марта қисқарган.

Корея Республикаси миллий бирлашув ишлари бўйича вазирлик маълумотларига кўра, 2015 йилда Хитой ва бошқа мамлакатлар орқали Жанубий Кореяга КХДРнинг собиқ 1277 нафар фуқароси келган, бу эса 2011 йилдаги 2706 нафар қочиб кетганлар кўрсаткичига қараганда 52,8 фоизга кам.

2011 йилда Ким Чен Ирнинг вафот этишидан сўнг, Шимолий Кореяда ҳокимиятни ўз отасидан мерос қилиб олган Ким Чен Ин келгач, бу кўрсаткич ҳар йили пасайиб боряпти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш