Жаҳон | 00:01 / 11.01.2016
5195
1 дақиқада ўқилади

Обама суриялик қочоқни ўзининг ҳар йиллик январь ойидаги омма олдидаги чиқишига таклиф этди

АҚШ Президенти Барак Обама ўзининг ҳар йиллик сўнгги омма олдидаги “Мамлакат ҳолати тўғрисида”ги чиқишига суриялик қочоқни таклиф этди, дея хабар бермоқда USA Today.

Нашриётнинг қайд этишича, бу йўл билан Обама республикачиларнинг террористик хавф туфайли АҚШга суриялик қочоқларни қабул қилишга оид чекловларига қарши чиқяпти.
Детройтда истиқомат қилувчи 55 ёшли суриялик Рифаи Хамо президентнинг мурожати мобайнида биринчи хоним Мишель Обама билан бир қаторда ўтиради.

Обама 12 январь куни мурожат билан чиқиш қилади.

Бундан аввалроқ АҚШ президенти номзодлардан хеч бирини қўлламаслиги маълум қилинган эди.