Жамият | 09:07 / 11.01.2016
5734
1 дақиқада ўқилади

Одессада Брежневга тегишли бўлган яхта чўкиб кетди

Украинанинг Одесса шаҳрида Собиқ Иттифоқнинг собиқ раҳбарларидан ва КПСС Марказий Қўмитасининг бош котибларидан бири Леонид Брежневга тегишли бўлган яхта чўкиб кетди. Бу ҳақда УНИАН хабар тарқатган.

Одесса денгиз савдо порти маъмуриятидан хабар қилинишича, Практической гаванидаги «Буревестник» номли яхта чўккан.

"Бу ҳақиқатдан ҳам Брежневнинг энг севимли яхтаси эди", дейилади хабарда.

Яхтанинг чўкишига унинг эскириб кетгани ва қаровсиз қолгани сабаб бўлган.

Мутахассисларнинг айтишича, Брежнев «Буревестник» яхтасида тез-тез денгиз саёҳатларига чиқиб турган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш