Жамият | 19:18 / 11.01.2016
4966
1 дақиқада ўқилади

Ота-онасиз қолган бишкеклик болалар илк бор океанни кўришди

Ота-онасиз қолган бишкеклик болалар биринчи марта океанни кўришди. Бу ҳақда 24.kg Назоратсиз болалар реабилитация маркази директори Алексей Петрушевскийга асосланиб хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, марказ тарбияланувчилари болаларни оилаларга вақтинчалик жойлаштириш бўйича “Қиш 2016” дастурида иштирок этиш учун таклиф қилинди. “5-12 ёшли 12 дўстимиз ҳозир АҚШда. Улар Америкада 2016 йилнинг 6 февралигача қолишади (бир ой). Кузатувчи сифатида марказ тарбиячилари ҳам боришган. Ижобий тажриба тўпланса, ёзда яна 20 кишини юборамиз”, - деди марказ директори.

“Болалар у ерда улар учун парклар, театрлар ва океанга саёҳатни ўз ичига олган маданий дастурларни ташкил этадиган оилаларда истиқомат қилишади. Оилалар болаларни ўз фарзандларидай қабул қилишди. Болалар тўртта шаҳар, жумладан, Сан-Франциско, Лос-Анжелес ва Сан-Диегода бўлишади”, - дея қўшимча қилди Алексей Петрушевский.