Иқтисодиёт | 15:12 / 11.01.2016
6497
1 дақиқада ўқилади

Путин: Россия иқтисодиёти барқарорлашмоқда, тез орада кўтарилади

Россия иқтисодиёти секин-аста инқироздан чиқиб, барқарорлашмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг Bild нашрига берган интервьюсида таъкидлаб ўтишича, тез орада кўтарилиш бошланиши кутилмоқда.

“Ўйлашимизча, секин-аста иқтисодиётимиз барқарорлашиб боради”, - деди у.
Путин РФ ҳукумати импорт ўрнини босиш қаторида яна бир қатор дастурларга урғу бераётганини эслатиб ўтди. Юқори технологик соҳалар ҳам ривожлантирилиши таъкидлаб ўтилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш