Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия бош штаби жангариларнинг сафлари Туркия ҳудудидан келган қисмлар билан тўлдирилаётганини даъво қилмоқда
Россия қуролли кучлари бош штаби оператив бошқармаси раҳбари Сергей Рудскойнинг баёнотига кўра, Туркия ҳудудидан Сурияга мунтазам равишда жангарилар учун ёрдамчи кучлар юборилмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги тарқатган матбуот хабарномасида айтилди.
Рудскойнинг, шунингдек, берилаётган авиазарбалар туфайли жангарилар эгаллаб турган позицияларини тарк этаётганини айтиб ўтган.
“Аммо, халқаро ҳамжамиятнинг террорчиларга ёрдам берилишига монелик қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларига қарамасдан, Туркия ҳудудидан Лазқия вилоятининг шимоли-шарқий қисмига мунтазам равишда жангарилар учун ёрдамчи кучлар йўлланмоқда”, - таъкидланади ҳужжатда.