Жамият | 16:16 / 11.01.2016
2286
2 дақиқада ўқилади

Россияда World Class “1-рақамли фитнес клублари тармоғи” деб аталиши тақиқланди

Россия федерал аксилмонополия хизмати Москва бўлинмаси World Class фитнес клублари тармоғига ўзини “1-рақамли” деб аташни тақиқлади. Бу ҳақда идоранинг сайти орқали хабар қилинди.

Айтилишича, 2015 йил ёзида “КОНДЕ НАСТ” ХАЖ текширилганида World Class “1-рақамли фитнес клублари тармоғи” деб аталган реклама маҳсулотлари қайд қилинган.

Шу билан бирга, рекламада мазкур таъкидни тасдиқловчи конкрет критерийлар ва фактлар келтирилмаган. Иш кўриб чиқилиши чоғида жавобгар “1-рақамли фитнес клублари тармоғи” сўзлари World Class товар белгиси таркибига киритилганини эътироф этган.

Лекин бу етарли даражада асос бўла олмайди, негаки, аксилмонополиячилар фикрича, бу сўзлар муаллифлик ҳуқуқи билан қўриқланмайдиган унсур сифатида рўйхатга олинган.
“Мақтов характеридаги таърифлар товар белгисига ҳуқуқ эгасининг талаби билан киритилиши мумкин, лекин бу реклама берувчиларни ўз устунлигини исботлаб бериш мажбуриятидан халос қилмайди”, - дейилади хабарномада.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш