Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида ёшлар фестивали акцияси бўлиб ўтди
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивали акцияси ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар, ёшлар иштирок этди.

Тадбирда ҳарбийлар томонидан турли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Уларда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва фаровон ҳаёт, унинг аҳамияти, аскар ва офицерларимизнинг туну кун Ватан олдидаги фарзандлик бурчини сидқидилдан адо этаётгани акс этди. Қўшиқларда мустақилликнинг моҳияти, Ватан ягоналиги, уни ҳимоя қилиш, бойликларини асраб-авайлаш шарафли бурч экани тараннум этилди.
Тадбирда ”Мардлар қўриқлайди Ватанни!” кўрик-танлови ғолиблари тантанали тақдирланди.
