Жаҳон | 16:55 / 11.01.2016
10805
1 дақиқада ўқилади

Туркия Россияни “сокинлик” билан қарор қабул қилишга чақирди

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли расмий Анқара Москва билан ихтилоф давомида ҳар доим сокин ва ўйлаб ҳаракат қилганини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларини Reuters агентлиги келтирмоқда.

Ўз чиқиши мобайнида Туркия вакили Россия ҳам худди шундай йўлни тутиб, сокинлик билан қарорлар қабул қилиши зарурлигини айтди.