Жаҳон | 14:00 / 11.01.2016
2566
1 дақиқада ўқилади

Хитой КХДРнинг ядровий синовлари оқибатларини текшириш учун атроф-муҳитни мониторинг қилмоқда

Хитой КХДРнинг ядровий синовлари оқибатларини текшириш учун атроф-муҳитни мониторинг қилмоқда. Reuters агентлигининг маълум қилишича, мазкур ишларга 500дан ортиқ мутахассис жалб қилинган.

Ҳукумат вакилларининг сўзларига қараганда, назорат Шимолий Корея билан чегарадаги ҳудудларда амалга оширилади. Буларга Цзилинь, Ляонин, Хэйлунцзян ва Шаньдун вилоятлари киради. Шунингдек, монитринг Пекинда ўтказилиш, агар зарур бўлса, унга Цзянсу ва Шанхай мутахассислари қўшилиши айтилди.

Мониторингда жами 37 стационар ва 14 мобил станция иштирок этади; қордан, тупроқдан ва ҳаводан намуналар олиниб, ўрганилади.Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни КХДР раҳбари водород бомбасининг муваффақиятли синовлари ўтказилганини хабар қилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш