Жамият | 13:54 / 12.01.2016
4732
1 дақиқада ўқилади

“Газпром” фаррошининг машинасидан 300 минг рублли сумка ўғирлаб кетилди

Москвада “Газпром” корпорацияси фаррошининг машинасидан 300 минг рубль турадиган Dior сумкаси ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда 12 январь куни маҳаллий телеканаллардан бирида хабар қилинди.

Холдингнинг 44 ёшли ходимасига тегишли Mitsubishi Outlander йўлтанламаси “Румянцево” савдо маркази автотураргоҳига қўйиб кетилган эди. Таъкидланишича, машина бу ерда 3 дақиқа турган, қайтиб чиққанида эса эшик очиқлигини кўрган.

Салондан тимсоҳ териси билан қопланган сумка, банк карталари ва ҳужжатлар ўғирлаб кетилган.Полиция воқеадан бохабар қилинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.