Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар сони 8,8 фоиз камайди
2015 йилда Ўзбекистонда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятлар сони 2014 йилга нисбатан 8,8 фоиз камайди. Бу ҳақда Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижроси ҳамда 2016 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган анжуманда маълум қилинди.
Тадбирда таъкидланганидек, 2015 йилда дастур ижроси доирасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида 72 мингдан зиёд лойиҳа ва тадбир ўтказилган.
Жумладан, дастурга мувофиқ, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилди. Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган болалар тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳларига жалб этилди. “Одам савдоси – давр муаммоси” тарғибот лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларга 1,9 миллиондан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
Чарос ОМОНОВА, ЎзДЖТУ талабаси