Жамият | 18:07 / 12.01.2016
6473
1 дақиқада ўқилади

20th Century Fox кинокомпанияси эгаси 84 ёшли Руперт Мердок Жерри Холл билан турмуш қураётганини маълум қилди

Медиамагнат Руперт Мердок ва собиқ супермодель Жерри Холл турмуш қураётгани тўғрисида эълон қилишди, дея хабар бермоқда Мердокка тегишли бўлган The Times нашри.

84 ёшли магнат 20th Century Fox кинокомпанияси билан бир қаторда, Fox News телеканали, Dow Jones агентлиги, The Wall Street Journal, The Times, The Sun ва New York Post газеталарига ҳам эгалик қилади. Турли турмуш ўртоқларидан тўрт қизи ва икки ўғли бор.

59 ёшли Жерри Холл эса 1970- йиллардан ХХ аср охиригача The Rolling Stones гуруҳи солисти ва мусиқачиси Мик Жаггер билан турмуш қурган ва тўрт фарзанд кўрган.