Жаҳон | 01:20 / 12.01.2016
4515
1 дақиқада ўқилади

Бағдодда навбатдаги теракт 7 кишини ҳаётдан олиб кетди

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг жануби-шарқидаги Наҳраван туманида теракт содир этилди. Полиция ва шифокорларнинг маълумотига кўра, суннийлар истиқомат қилувчи бу ҳудуддаги портлаш туфайли 7 киши ҳалок бўлган ва 15 киши жароҳатланган.

Бундан олдинроқ, Бағдоддан 80 км масофадаги Ал-Миқдадия шаҳрида (Дияла вилояти) теракт содир этилиши туфайли 20 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Бугун шунингдек, Бағдоддаги шиалар мавзесидаги савдо марказига ҳужум уюштирилиб, одамлар гаровга олинди.

Бу уч терактнинг жами қурбонлари сони 40 нафарга етди.

Бу терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Жангарилар Бағдоддаги савдо марказини гаровга олди

Ироқда 2 марта портлаш юз бериши натижасида 20 киши ҳалок бўлди

Бағдоддаги савдо марказида гаровга олинганлар озод этилди