Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:24 / 12.01.2016
6404
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған: Истанбулдаги портлаш суриялик жангари томонидан амалга оширилган
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбул шаҳридаги портлаш муносабати билан қилган чиқишида бу теракт суриялик жангари томонидан амалга оширилгани ҳақида айтди.
"Мен Истанбулдаги терактни қаттиқ қоралайман. Бу теракт суриялик ҳудкуш-террорчи томонидан амалга оширилди", деган Эрдўған Анқарада элчи билан учрашув вақтида.
Бундан ташқари, Эрдўған Туркияни минтақада жангариларнинг биринчи рақамли нишони сифатида атаган.
Охирги маълумотларга кўра, Истанбулдаги портлаш туфайли қурбон бўлганлар сони 10 киши, жароҳатланганлар эса 15 киши.