Жаҳон | 17:10 / 12.01.2016
5928
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркияни минтақада жангариларнинг биринчи рақамли нишони сифатида атади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбул шаҳридаги портлаш муносабати билан чиқиш қилди.

Унинг айтишича, Туркия Яқин Шарқ ҳудудидаги жангариларнинг асосий нишони ҳисобланади.

Эрдўғаннинг қайд этишича, Туркия ҳукумати жангариларнинг барча гуруҳларига қарши жиддий тарзда курашишни давом эттиради.

Бундан олдинроқ, Туркия Мудофаа вазирлигидаги манба Истанбулдаги терактга ИШИД алоқадорлиги ҳақида маълум қилганди.

Қайд этилишича, Туркия ҳукумати жангариларга қарши кураш олиб бораётгани учун, улар тинч аҳолига қарши ҳужумлар уюштиришмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Истанбулдаги портлаш туфайли қурбон бўлганлар сони 10 киши, жароҳатланганлар эса 15 киши.

Истанбулдаги марказий майдонда портлаш содир бўлиши оқибатида германиялик сайёҳлар жароҳатланди

ОАВ: Истанбулдаги теракт туфайли ҳалок бўлганлар бор

Истанбулдаги портлаш туфайли ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритилди

Туркия бош вазири Истанбулдаги теракт туфайли фавқулодда мажлис чақирди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш