Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоят ФВБнинг аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази биноси мукаммал таъмирланди
Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА мухбири М.Сулаймонов хабар бермоқда.
Хабарда келтирилишича, “Қувасойтаъмирқурилиш” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан таъмирланган бино кўркам қиёфа касб этиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
– Бундай замонавий бино бизнинг ишимиз самарадорлигини оширишга хизмат қилади, – дейди марказ раҳбари И.Исроилов. – Аҳолини табиий ва техноген тусдаги ҳодисалар ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга ўргатиш тобора долзарб вазифага айланмоқда. Марказда ташкил этиладиган ўқув машғулотларидан асосий мақсад ҳам аҳоли ва раҳбарларнинг бу борадаги билим ва кўникмасини оширишдир. Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.