Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ҳақиқат" газетасида Юридик университети профессори унга исм-фамилиядош ўзбек актёри билан адаштирилгани маълум бўлди
Андижон вилоятида чоп этилувчи «Ҳақиқат» газетаси Ўзбекистон Конституцияси ҳақидаги мақола муаллифи суратини адаштириб юборди. Газетанинг хатолик билан нашрдан чиққан саҳифаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Мазкур газетада Тошкент давлат юридик университетининг “Жиноят ҳуқуқи ва криминология” кафедраси мудири Отабек Маҳкамовнинг “Конституция - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асоси” сарлавҳали мақоласи чоп этилган.
Твиттер ижтимоий тармоғида тарқалган хабарларга кўра, газетада мақола муаллифи кўрсатилган жойда ҳуқуқшунос ва актёр Отабек Маҳкамовнинг сурати босилган.
Отабек Маҳкамов бир неча ўзбек фильмларида (“Мен юлдузман”, “Жодугар”, “Ёндиради-куйдиради” ва бошқа) ва клипларда (“Мени кучлироқ сев” Озодбек Назарбеков) кичик ролларни ижро этган.
Юридик университети кафедра мудири Отабек Маҳкамов Мухторович ҳақида эса университетнинг сайтида маълумот берилган.
“Ҳақиқат” газетаси Андижон вилоятида чоп этилади. Бироқ юқоридаги хатолик газетанинг айнан қайси сонида экани ҳозирча маълум эмас.