Жаҳон | 09:31 / 12.01.2016
6462
1 дақиқада ўқилади

КХДР чегарада карнайлар орқали Жанубий Корея президентини танқид қилмоқда

Шимолий Корея овоз кучайтирувчи карнайлари икки давлат чегарасида Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе танқид қилинган эшиттиришларни узатмоқда, дея хабар берди Рёнҳап агентлиги.

Сеул КХДР ядро синовини ўтказганига жавоб тариқасида Шимолий Корея режими танқид қилинган эшиттиришларни узатишни бошлаган эди. Бунга жавобан шимолликлар ҳам овоз кучайтиргичларни ишга солди.

Жанубий Корея ҳукуматидаги ахборот манбаси маълумотига кўра, қўшни мамлакатдан келаётган товуш жуда кучсиз. Бироқ у ердан КХДР ва шахсан Ким Чен Ин эришган муваффақиятлар васф қилинган ташвиқотлар мусиқий кўринишда ҳам узатилмоқда.

6 январь куни Шимолий Корея АҚШнинг таҳдидларидан ҳимояланиш учун ўз водород бомбасини яратганини маълум қилган эди. Бунга жавобан америкаликлар 10 январь куни Жанубий Кореяга Тинч океанининг Гуам оролидаги базасида турган атом бомбасини ташийдиган В-52 бомбардимончисини жойлаштирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш