Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Керри билан Суриядаги вазият ва КХДРдаги ядро синовларини муҳокама қилди
Телефонда бўлган суҳбат давомида Россия ва АҚШ ташқи сиёсий фаолият етакчилари яқин кунларда бўлиб ўтадиган икки томонлама учрашув ҳақида келишиб олишди.
РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри телефон орқали музокара олиб бордилар. Улар халқаро вазиятни муҳокама қилиб, учрашишга келишиб олдилар, дея хабар бермоқда РИА Новости.
“Улар бир қатор масалалар, хусусан Суриядаги сиёсий жараёнлар, Яқин Шарқнинг ҳудудий масалалари, Шимолий Кореяда яқинда бўлиб ўтган ядро синовлари, шунингдек АҚШ ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди. Улар яқин алоқада қолиш ва тез кунларда учрашишга келишиб олдилар”.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва АҚШ ташқи сиёсий фаолият етакчиларининг сўнгги суҳбати 2015 йилнинг 28 декабрь куни бўлган эди. Телефондаги суҳбат давомида Лавров ва Керри Суриядаги инқирозни ҳал этиш йўллари, шунингдек “Ислом Давлати” террористлари билан курашиш ҳаракатларини мувофиқлаштиришни муҳокама қилишган.
Декабрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Москвага расмий ташрифни амалга оширган, у ерда Россия ТИВ раҳбари ва мамлакат президенти билан музокаралар ўтказган.