Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Истанбулдаги ёнғин бартараф этилди
Истанбулнинг шарқий қисмидаги Малтепа туманида жойлашган меҳмонхонада чиққан ёнғин бартараф этилган. Бу ҳақда NTV телеканалида хабар берилган.
"Биз кучли ва қўрқинчли овозни эшитдик. Аввалига бу портлаш овозига ўхшаганди. Кейин осмонга баланд қора тутун кўтарилди. Бу тутун меҳмонхона деразаларидан чиқарди. Бинонинг юқори қаватларидаги одамлар ёрдам сўраб бақира бошлашди. Биз дарҳол ўт ўчирувчиларни чақирдик", дейди гувоҳлардан бири.
Бу меҳмонхонанинг қурилганига кўп вақт бўлмагани айтилган. У ҳали тўла равишда фойдаланишга топширилмаган бўлган.
ОАВ: Истанбулнинг Осиёдаги қисмида меҳмонхона ёна бошлади