Спорт | 09:13 / 12.01.2016
10865
2 дақиқада ўқилади

«Олтин тўп» тақдимотидан фоторепортаж

11 январь куни ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартирасида ташкилотнинг йиллик тақдимоти ўтказилди. Маросимда 2015 йилнинг энг яхши футболчиси номи ҳам эълон қилинди ва унга «Олтин тўп» мукофоти топширилди.

Маросим якунида, "Энг яхши мураббий", "Йилнинг энг чиройли голи", "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси", ҳалол ўйин учун Fair Play мукофоти эгаси ҳамда "Йил рамзий терма жамоаси" эълон қилинганидан кейин 2015 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида "Барселона"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси номи айтилди. Шу тариқа, у ўз фаолиятида бешинчи марта «Олтин тўп» эгасига айланди.

«Олтин тўп»га номзодларни ФИФА ҳамда France Football журнали ҳамкорликда аниқлади. Улар 23 фамилиядан иборат рўйхатни тузишади, шундан сўнг овоз бериш бошланади, унда терма жамоаларнинг бош мураббийлари, жамоа сардорлари ва нуфузли спорт журналлари иштирок этади.

ФИФА матбуот хизмати ахборотига кўра, миллий терма жамоаларнинг мураббийлари, сардорлари ва матбуот котиблари ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, Лионель Месси 41,33 фоиз, Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси, португалиялик Криштиану Роналду 27,76 фоиз, Мессининг клубдоши, бразилиялик Неймар эса 7,86 фоиз овоз тўплади.

«Олтин тўп» эгаси номи ҳали эълон қилинмаган вақтда

 Лионель Мессидан дастхат олишмоқда

Дастхат улашаётган Роналду

Антиқа шляпаси билан ўзгача таассурот қолдирган Неймар

Антиқа костюми билан барчанинг нигоҳини ўзига қаратган Погба

Йил рамзий терма жамоаси

Маросим бошловчиси Жеймс Несбитт билан селфи

 

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Карли Ллойд

Месси бешинчи марта «Олтин тўп» соҳиби

Месси Роналдунинг табригини қабул қилмоқда 

Неймардан табрик

2015 йилнинг энг яхшилари