Ўзбекистон | 18:54 / 12.01.2016
5471
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда миллий армия ҳақидаги янги журнал таъсис этилади

Ўзбекистонда миллий армия ҳаётини акс эттирадиган янги журнал таъсис этилади. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги 11 январь куни Тошкентдаги Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон саройида бўлиб ўтган тадбир чоғида берилган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

Мудофаа ва ҳарбий қурилиш, миллий армияни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш соҳаларида эришилаётган муваффақиятларни аҳоли ўртасида янада кенг тарғиб этиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари» номли махсус журнални нашр этиш режалаштирилмоқда. Биринчи босқичда у ўзбек тилида нашр этилади ва кенг жамоатчилик ўртасида тарқатилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга қадар Мудофаа вазирлиги томонидан «Ватанпарвар» газетаси нашр этилиб келинмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш