Жамият | 11:35 / 12.01.2016
10555
2 дақиқада ўқилади

Путин Суриядаги ихтилофда Асад кўп хато қилганини тан олди

Россия президенти Владимир Путин Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида Сурия президенти Башар Асад ихтилоф чоғида кўп хато қилганини тан олди.

“Президент Асад ўз одамлари устига бомба ташлаган ва ўн минглаб одамларнинг ўлими учун жавобгар. Асад иттифоқчингизми? Агар шундай бўлса, нега?”, - деб сўради журналист Путиндан.

“Бу қийин савол, - тан олди Россия етакчиси. – Мен Асад ихтилоф давомида кўп хато қилганига ишонаман. Шу билан бирга, агарда Сурия ихтилофига четдан қурол, пул ва жангарилар етказилмаганида, у бу қадар кенг миқёсга ёйилмасди”.

“Ким жавоб бериши керак? Мамлакатни сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган Асад ҳукуматими? Ёки мамлакатни бўлиб юборишга уринаётган ва ҳукумат билан олишаётган исёнчиларми?”, - қўшимча қилди Путин.

Президент Москва Суриянинг Ироқ ва Ливия йўлидан боришини истамаслигини, шу боис қонуний ҳокимиятни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш