Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:00 / 12.01.2016
3542
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон-Хитой газ қувурининг қурилиши март ойида бошланади
Қирғизистон-Хитой газ қувурининг қурилиши 2016 йилнинг март ойида бошланади. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири ўринбосари Ойбек Қалиев иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича парламент қўмитаси йиғилиши чоғида маълумот берди.
Унинг сўзларига қараганда, айни пайтда транзит газ қувури лойиҳалаштирилиш босқичида. Бу ишларни Хитой бажармоқда. Қирғизистонда эса бундай объектларни қуришга етарли технология мавжуд эмас.
Хабар қилинишича, газ қувурининг иккинчи тармоғи 2021-2022 йилларда қурилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш